Чендлер Конорга “вызов” ташлади

UFC камарига даъвогар Майкл Чендлер Чарльз Оливейрага қарши жангдан сўнг икки вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Конор Макгрегорга қарши октагонга кўтарилмоқчи.

“Конор ҳақида ҳамманинг ўз фикрлари бор. Бироқ бу инсон ММАнинг ҳақиқий афсонаси. Мен уни ҳозирги даврни эмас, балки барча даврларнинг энг зўр жангчиси деб ҳисоблайман. У Дастинни мағлуб этишини ва мен унга қарши чемпионлик жангида иштирок этишни истаган бўлардим. Бу тўқнашув ноябр ёки декабр ойида бўлса, яхши бўларди. Қачонлардир унга қарши жанг қилишни истайман. Кўрамиз, Оливейрани мағлуб этганимдан сўнг нималар содир бўлади”,-деб фикр билдирган Чендлер.

olamsport.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг