Бизнинг ҳам футболчиларимиз шу аёллардек ўйнай олишганида эди…

Терма жамоамиз ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди!

Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим ўйинлар олдидан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирган.

Ана шундай ўртоқлик баҳсларидан бири бугун Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида Ҳиндистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтди. Ўйин Баҳром Норсафаров шогирдларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу куни терма жамоамиз сафида ягона голни 87-дақиқада Мафтуна Шойимова киритди.

Аёллар терма жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини 11 апрель куни Беларусь терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйинларга жами 23 нафар футболчи жалб этилган.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Ҳиндистон 1:0

Гол: Мафтуна Шойимова (87)

Мавзуга доир: Зўр хабар! Ўзбекистон жаҳон чемпионатига саралашсиз иштирок этиши мумкин!!!

Дўстларингизга билан баҳам кўринг