Исроил Мадримов енгилмас боксчинин мағлуб этди! (+видеошарҳ)

Тошкентдаги «Humo Arena» саройида бўлиб ўтаётган профессионал бокс кечасида мураккаб жанг бўлиб ўтди.

Агар аввалги баҳсларда боксчиларимиз осон ғалабаларни қўлга киритишган бўлса, Исроил Мадримовга шу вақтга қадар профессионал рингда 14 жангининг барчасини нокаут билан якунлаган ва бирорта мағлубиятга учрамаган рақиб дуч келди.

Жанг белгиланган 10 раунд тўлиқ давом этди ва унда Исроил бир бор рақибини нокдаунга учратиб ҳамда аниқ зарбалари билан устунликка эришди. Ҳакамларнинг қарорига кўра, ҳамюртимиз очколар ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Бу Исроилнинг профессионал рингдаги 7-ғалабаси бўлди.

 

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг