Оила бойиши учун отанинг пули ички бозорда айланиб юриши эмас, ташқи муҳитдан бошқа кирим бўлиши керак эмасми?

Бир ота 10 фарзандининг мактабдаги тушлиги учун пул беради. Улардан кимдир пулни ҳаромга, яна кимдир компьютер ўйнаш учун ишлатар, кимдир чиндан ҳам бор пулига тушлик қилади. Орасида тушлигидан орттирган пулини жамғариб, керакли ишларга сарф этадиганлари ҳам бўлади.

Савол: пулни ота топса, болалар отадан пул олса, улардан қай биридир ўз муаммоси учун бошқаси билан олди-сотди қилса, бу билан оила бойиб қоладими? Оила бойиши учун отанинг пули ички бозорда айланиб юриши эмас, ташқи муҳитдан бошқа кирим бўлиши керак эмасми?

Аслида оталар ўз фарзандига яхши бўлсин учун уларнинг ўқишига алоҳида, тушлигига алоҳида, вақти келса ижарасига алоҳида пул беради. Бу билан ота келажак учун инвестиция қўйишни мақсад қилади. Шунинг учун фарзанди пулни қандай ишлатаётганини назорат қилади, унинг кундалигини текширади, ўқитувчилари билан мулоқотда бўлиб туради. Бола ҳам шунинг таъсирида тарбия топади.

Бу ерда ота ўрнида давлат, бола ўрнида клуб, кундалик ўрнида аудит, ўқитувчи ўрнида футболни бемалол тушуниш мумкин. Клуб футболчини ижарага олади, пулини қанча ва қачон тўланишини келишади, 80-90 фоиз ҳолатда вақтида тўлаб бермайди. Иш тепа ташкилотга қадар ошади. Ижара олиш учун топилган пул айрим ҳолатларда академияни шакллантиришга етмай қолади. Шунинг учун ўша клуб доим ижарачи. Айтайлик, Насаф ёки Бунёдкор деярли бундай ишламайди, улар асосан ўз тарбияланувчиларига суянади. Нега эканини бугун ҳамма билади.

https://t.me/diyorimamkhodjaev

Дўстларингизга билан баҳам кўринг