Кўнглимизни кўтаришди…

Кеча Қўқондаги чемпионат беллашувини томоша қилиш ва ёритиш учун етиб бордик. Ҳадеб уйда ўтириб,нола қилаверганимиз билан фойда йўқ ва фаолиятни давом эттиравериш даркорлигини яқинларимиз уқтиришди. Ҳолат ўзимизни ҳам қониқтирмасди. Стадионга киришданоқ кайфиятимиз ижобийлаша бошлади. Видеокамераларни олиб,ишга киришга тараддуд кўра бошладик. Аксарият ўйинга ташриф буюраётган мухлислар “Футбол Тайм”га омад тилаб ўтишарди.

Танишяптими,демак канални кўришяпти,группалардаги мақолаларни ўқишяпти. Аста-секин мақсадга эриша бошлаганимизни тушндик. Энг муҳими,амалий кўмакдир. Молиявий томондан узоқ сафар- воҳа томонларга чиқишимиз олдидан қўллаб-қувватловчиларнинг айнан Қўқон томонлардан топилганлиги,хурсанд қилди. Доимий мухлислардан бири,тадбиркор,саҳоватпеша инсон Маъмурхўжа Турсунов реклама учун шартнома тузишни таклиф берганди. Олдиларига ўтсак,ёрдам қилмоқчи эканлигини билдириб,ўзига яраша ҳиммат кўрсатишди. Тарғиботга ҳожат йўқлиги,шундай баҳона билан таклиф этмаса,келмаслигимизни тушунтириб,ижодимизга бўлган ҳурматларини кўрсатди. Давом этишимиз даркорлигини суҳбат жараёнида бир неча бор таъкидлади. Яхши кунлар ҳали олдинда эканлиги ва тушкунликка тушмаслик зарурлигини таъкидлашди. “Футбол Тайм тўхтаб қолмаслиги,ҳар қандай кўмакка тайёр эканликларини билдирганларга стадионнинг ўзида ҳам дуч келдик. Хуллас,бежиз меҳнат қилмаётганимиз,инсонлар меҳнатимизни қадрлашларини англадик,кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Ажойиб уносабатлардан кейин бир ҳафта аввалги тушкун кайфиятдан асар ҳам қолмади. Шунинг учун Суперлига доирасида кечган баҳсдан кўра,инсонийлик муносабат,қийин кунларингизда ёнингизда эканликларини сездирадиган кишиларнинг етарли даражадалигини билиш нақадар мароқлидир. Илоҳим,бизни ғойибона дуолари орқали,амалий кўмаклари билан қўллаган ва шунга ният қилганларни Аллоҳим ҳамиша паноҳида асрасин! Иқтисодий имкониятларимиз янада яхшиланиб,ижод қилишдан тўхтамай,мухлисларимизниг кўнглига ёқадиган материаллар тайёрлашда бизга ҳам яратган Эгам куч-қувват ато этсин. Бизга бефарқ эмасликларингдан бошимиз осмонга етди…

Абдулҳафиз Абдулазиз Ўғли Абдулхамидов
ФУТБОЛ-ТАЙМ

Дўстларингизга билан баҳам кўринг