Расмий хабар: Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Яхши биласиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда спорт бўйича бир қатор йирик мусобақаларни ташкил этиш бўйича кўрсатма берилганди.

Шу мақсадда, мамлакатимизда нуфузли мусобақалар, жумладан 2025 йили ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари мезбонлиги ҳуқуқи ҳам қўлга киритилган. Шунингдек, Ватанимиз дзюдо, самбо, қиличбозлик каби спорт турларидан ҳам нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилади.

Бундай ёқимли анъананинг узвий давоми сифатида ўзбек спорти, ҳусусан бокс мухлислари учун навбатдаги қувончли хабарни эълон қилмоқчимиз. Унга кўра, бокс бўйича катталар ўртасида 2023 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги Тошкент шаҳрига ишониб топширилди.

Ушбу хабар айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб турган AIBA раҳбари Умар Кремлёв томонидан матбуот анжумани вақтида ҳам расман эълон қилинди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Дўстларингизга билан баҳам кўринг