“Пахтакор” “Металлург” устидан қийин ғалабага эришди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Металлург” учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Эрен Дердийок 23-дақиқада ҳисобни очди. 100 фоизлик офсайдда турган Рашидовдан тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. Жарима зарбасидан гол урган Шароф Муҳитдинов ҳисобдаги фарқни оширди. Бекободликлар сафида бу аниқ зарбаларга Зоҳид Абдуллаев биргина гол билан жавоб қайтаришни уддалади.

Шу тариқа, кетма-кет 4-ўйинда ғалаба қозонган “шерлар” пешқадамликни қўлга олди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг