Отасини ўласи қилиб калтаклаган “Интер”нинг собиқ футболчиси ҳибсга олинди. У ғирт маст ҳолатда бўлган (+видео)

“Интер” ва “Порту” даги ўйинлари билан танилган “Миллонариос” ярим ҳимоячиси Фредди Гуарин оиласидагиларга зўравонлик қилгани учун ҳибсга олинган.

Эл Тиемпо хабарига кўра, футболчи маст ҳолда отасини ва бошқа оила аъзоларини калтаклашни бошлаган.

Қариндошлар полицияни чақиришади, улар Гуаринани ҳибсга олишди ва жароҳатлари, кийимидаги қон доғлари сабабли аввал касалхонага даволаниш учун олиб кетишган.

У ерда ҳам ярим ҳимоячи тиббиёт ходимлари, полиция ходимларига ҳужум қилган, вазиятни назорат остига олиш учун яна куч ишлатишга тўғри келган.

Гуарина энди оиладаги зўравонлик ва навбатчи полициячига қилинган тажовузи учун суд қилиниши мумкин.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг