Баҳодир Жалолов “Олимпиададан сўнг танлаш имконияти бўлса, Фюри билан жанг қиладими ёки Жошуа?”

Оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов “Олимпиададан сўнг танлаш имконияти бўлса, Фюри билан жанг қиладими ёки Жошуа?” деган саволга жавоб берди: Мен рақиб танламайман, берилган рақиб билан жанг қиламан. Кўпчилик менга кучсиз боксчилар билан жанг қиласан деб эътироз билдиради. Менежер, промоутерларимиз кимни беришса, шу билан жанг қиламиз. Бир проф боксга, бир ҳаваскор боксга ўтяпман. Иккаласини ўртасида катта фарқ бор. Проф боксда кўпроқ раундга тайёргарлик қилиш керак, ҳаваскорда тезкорлик муҳим. Шунинг учун Олимпиада олдидан таваккал қилмоқчи эмасман.

Олимпиададан сўнг Фюри ёки Жошуа билан жанг қилиш имкони берилса, Жошуага қарши рингга чиқардим.

Эслатиб ўтамиз, “Big Uzbek” келаси жангида латвиялик Кристапс Зутис (11-1-2, 7 КО) га қарши рингга кўтарилади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг