АГМК “Навбаҳор”ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур марказий ўйини якунига етди.

Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг марказий ўйини якунига етди. Олмалиқда “Навбаҳор”ни қабул қилган АГМК 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Санжар Турсунов пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Акром Комилов жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Наманганликлар легионери Стоянович нуқтадан зарба беришда адашмади, 1:1.

Ўйиннинг 71-дақиқасида захирадан майдонга тушган Шоҳруҳ Гадоев Ғофуровнинг ажойиб пасини голга айлантириб, жамоанинг ғалабасини таъминлади.

📋🇺🇿 Cоcа-Cола Суперлигасида 4-тур учрашувлари давом эттирилди. Бугунги беллашувлардан сўнг мусобақа жадвали юқоридаги кўринишда

Дўстларингизга билан баҳам кўринг