Суперлига. «Сўғдиёна» «Сурхон»ни мағлуб этди (+видеошарҳ)

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида «Сўғдиёна» ва «Сурхон» жамоалари 1 апрель, пайшанба куни ўзаро баҳс юритди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Исломбек Тошпўлатов пенальтидан гол уриб, «Сурхон»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 59-дақиқада Шоҳруз Норхонов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ҳолда мувозанатни тиклади. 90+5-дақиқада Норхонов иккинчи голини уриб мезбонларнинг ғалабасини таъминлади. Қайд этиш жоиз, 88-дақиқада Ислом Тошпўлатов ҳам дублга эришиши мумкин эди. Бироқ унинг 11 метрлик жаримадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Жиззах клуби мазкур ғалабадан сўнг очколари сонини 10 тага етказиб, мусобақа жадвалида пешқадамга айланди. «Сурхон» эса 4 очкоси билан 7-ўринни банд этган.

Суперлига

4-тур баҳси

1 апрель, пайшанба

«Сўғдиёна»—«Сурхон» 2:1

Голлар: 0:1 — 45+2 Ислом Тошпўлатов, 1:1 — 59 Шоҳруз Норхонов, 2:1 — 90+5 Шоҳруз Норхонов.

«Сўғдиёна»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (20.Баҳодир Насимов, 46), 7.Арсланмират Аманов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 71), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Луке Чермел.

«Сурхон»: 13.Акром Хўжаев, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов (8.Жаҳонгир Аҳмадов, 90+3), 10.Муродбек Бобожонов (14.Жасур Холтўраев, 68), 11.Зоҳир Пиримов, 15.Владимир Бубаня, 18.Элдор Бойматов (60.Ўрал Чориев, 39), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.

Огоҳлантириш: Искандар Шойқулов 11, Шоҳруз Норхонов 17, Шаҳбоз Жўрабеков 45+1.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг