“Реал Мадрид” Серхио Рамосcиз қолди

“Реал Мадрид” клуби ҳимоячиси Серхио Рамосга мушаклар шикастланиши ташҳиси қўйилди, дея хабар бермоқда клуб.

Хосе Луис Санчеснинг хабар беришича, футболчи тахминан бир ойга сафдан чиққан ва у ЕЧЛ доираcида “Ливерпуль”га қарши бўлиб ўтадиган 2 та учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек, испанялик ҳимоячи 10 апрельда бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Рамос бу мавсум Ла Лигада 15 ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг