Навбаҳор ва Арал самали уй ўйинларида мухлислар ўзларини номақбул тутишда давом этишса, уларнинг навбатдаги уй учрашувлари томошабинларсиз ўтказилади

Кеча Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг тўлиқ матни билан мана шу ҳавола орқали танишиб олиш мумкин. Асосий жиҳатларини эса юқорида ўқидингиз.

Coca-Cola Суперлига илк туридан ўрин олган Навбаҳор — Сўғдиёна ўйини вақтида мухлислар томонидан майдонга улоқтирилган буюмлар ҳақида маълумот берилган. Оқибатда Навбаҳор клуби жаримага тортилганди. Шунга қарамай бу ҳол Навбаҳор — Насаф ўйинида яна такрорланди. Шундан келиб чиқиб, Тартиб-интизом қўмитаси якуний огоҳлантириш берди. Сизга яхши маълумки, Нефтчи иштирокидаги уч уй учрашуви мухлисларсиз ўтиши борасида қабул қилинган бўлиб, Фарғона клуби бунга тўлиқ амал қилишига тўғри келяпти.

Наманганлик футбол мухлислари фаоллик борасида мамлакатимизда етакчи эканига шубҳа йўқ. Уларнинг самимийлиги ва футболга бўлган меҳри албатта ўзгача. Аммо гуруч курмаксиз бўлмагани каби, улар орасида бир нечта ўзини тута билмайдиган, тартиб-қоидаларга амал қилмайдиганлари ҳам бор. Бир неча минг мухлис уларнинг касрига стадиондан узоқлашиши албатта ачинарли бўлади. Шундан келиб чиқиб, мухлислар фаоллари мана шундай кишиларга вазиятни тўғри тушунтиришга ҳаракат қилишлари ўринли бўлади. Зеро биринчилик ёки фаоллик ҳеч кимга ўзини номақбул тутиш ҳуқуқини бермайди. Унутмаслик керакки, сиз улоқтираётган қаттиқ жисм кимнингдир фарзанди ёки кимларнингдир отасини жиддий жароҳатлаши мумкин.

 

https://t.me/diyorimamkhodjaev

Дўстларингизга билан баҳам кўринг