Катта жанг олдидан «нигоҳлар тўқнашуви» ташкил этилди (+видео)

Жорий йилнинг 3 апрель куни Тошкентдаги «Humo Arena» саройида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади. Унга япониялик Рёсукэ Иваса қаршилик кўрсатади.

Бугун, 1 апрель куни Hilton меҳмонхонасида жанг олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда кечанинг асосий жангидан ташқари рингга кўтариладиган бошқа боксчилар ҳам таништирилди.



Шундай қилиб, 3 апрель куни Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика), Исроил Мадримов – Эммануэль Каломбо (Конго), Баҳодир Жалолов – Кристапс Зутис (Латвия), Ҳасанбой Дўсматов – Муҳсин Кизота (Танзания), Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания), Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина), Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания) ўртасида жанглар ўтказилади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг