Испанлар Косоводан шармандали тарзда гол утказиб юборди (+видео)

31 март, чоршанба куни ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Испания ва Косово терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Луис Энрике шогирдларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Меҳмонларнинг ягона голига Бесар Ҳалимий муаллифлик қилди. Бунда “қизил фурия” посбони Унаи Симон ҳам ёрдам бериб юборди. «Атлетик» дарвозабони 69-дақиқа ўз жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллади ва олдинга томон югурди. Тўпни эса Ҳалимий ундан олиб қўйди ва олис масофадан зарба берди. Дарвоза чизиғидаги ҳимоячи ҳам тўпни қайтара олмади.

Испания ушбу ғалаба эвазига ўз очколарини 7тага етказиб, “В” гуруҳи пешқадамига айланди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг