Ҳумо Аренада бўлиб ўтадиган жангларнинг барча жуфтликлари маълум бўлди. Битта жанг бекор қилинди

3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида 8 нафар ўзбекистонлик боксчиларнинг рақиблари маълум бўлди. Олдинроқ, Муроджон Аҳмададалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримовларнинг рақиблари ҳақида маълум қилинганди. Шунингдек, қолган яна 5 нафар боксчининг рақиблари маълум бўлди. Қуйида ушбу жуфтликлар билан танишиб олишингиз мумкин:

-57,15 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов (дебют) – Таша Мжуажи (17-7-2, 5 КО; Танзания) 6 раундлик жанг
-69,85 кг. Иқболжон Холдоров (дебют) – Клува Бушири (13-5-1, 5 КО; Танзания) 6 раунд
-90,7 кг. Санжар Турсунов (2-0, 1 КО) – Иван Юхта (3-1-1, 2 КО; Украина) 6 раунд
+90,7 кг. Баҳодир Жалолов (7-0, 7 КО) – Кристапс Зютис (7-1-2, 7 КО; Латвия) 6 раунд
-48,99кг. Ҳасанбой Дўсматов (2-0, 2 КО) — Муҳсин Кизота (11-2, 5 КО; Танзания). 10 раундлик WBA International чемпионлик камари учун
-69,85 кг. Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) — Эммани Каломбо (14-0, 14 КО; Танзания) 10 раунд
-63,5 кг. Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) — Патрисио Лопес Морено (28-4, 20 КО; Мексика) 10 раундлик WBA International чемпионлик камари учун жанг

Марказий жанг
-55,34 кг. Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) – Рёсуке Иваса (27-3, 17 КО). 12 раунд.
Иккинчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун жанг.

Феврал ойининг охирида рингга кўтарилган Элнур Абдураимов жангга қадар тўлиқ тайёр бўла олмаслиги сабабли унинг ўтказилиши кутилган жанги бекор қилинди. Шу тариқа Ҳумо Аренада 8та бокс жанги ташкил қилинадиган бўлди.

https://t.me/gosportuz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг