Расман! Карим Бензема 5 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин!

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема панжара ортида ўтириши мумкин.

Карим Франция Миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матё Валбуэнанинг интим видеоларини тасвирга олишда ва уни интернетда тарқатишда, шонтаж эвазига пул талаб қилишда айбланиоқда. Суд жараёни жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтади. Хориж  ОАВ вакилларининг маълум қилишича, Бенземанинг айби исботланса, унда у беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва 75 минг евро жаримага тортилиши мумкин.

Бенземанинг бу ишидан кейин ҳужумчи ҳеч қачон миллий жамоага чақирилмаган!

Бензема тўрт карра Франция чемпиони, уч карра Испания чемпиони ва тўрт карра Чемпионлар Лигаси ғолиби. У уч марта Францияда “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилган. Жорий мавсумда форвард 32та ўйин ўтказиб, унда 23та гол урди ва олтита голли пас берди.

Allsportuz.com спорт хабарлари интернет нашри  таҳлиллар натижасида қуйидагиларни ҳам аниқлаштиришга муваффақ бўлди.

Биринчидан, воқеа содир бўлганидан сўнг аввалига Бензема бўлаётган воқеаларни жиддий қабул қилмаган. Полиция билан биринчи учрашувда у “ақлли” ни ёқиб, қуйидагиларни айтади: “Мени ҳибсга оласизми?! Ҳаҳа, кулгили! Мен миллионерман ва таниқли футболчиман, сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Мени ёлғиз қолдиринг.

У барча айбловларни “тўлиқ бемаънилик” деб атаган.

Иккинчидан, Карим кир кеча қамоқда ўтиргандан сўнг,  ўзини тутишини ҳам, позициясини ҳам кескин ўзгартирди. Ўша пайтда Версалда ўтказилган суд жараёнида у адашган ва хавотирли кўринишга эга эди. Дастлаб Карим “Бу ланаъти видео ҳақида ҳеч нарса билмайди” деб ишонтирган бўлса, бироз ўтиб у ҳаммасини тан олади. У болаликдаги дўстини жуда ноқулай аҳволга солиб қўйганидан афсусдалигини айтган ва кечирим сўраган.

Учинчидан,  Франция полицияси ўта қаттиқўл. Ҳатто, юлдузларга ҳам! Шунинг учун Бензема терговга ёрдам беришни бошлайди. Карим уни мутлақо ҳақиқий қамоқ жазоси кутаётганини тушунади. Бу жазо – беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш! Буни ҳеч қандай юлдузлик ва пул ўзгартира олмайди.

Тўртинчидан, хабарларда айтилишича, Матюнидан интим видеосини чиқармаслик учун ундан  150 минг еврони сўрашган.

Бешинчидан,  Матё Валбуэна қандай айб иш қилган ўзи? “Жабрланувчи” ёш қиз дугонаси билан жинсий алоқа қилган ва уни Карим сураътга олган.

Олтинчидан, Валбуэнанинг бўлган воқеалардан жуда хавотирда. Миш-мишларга кўра, у буларнинг барчасини жамоатчилик билиб олишини қатъиян истамаган.

 

Манба: allsportuz.com

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг