Бизнинг энг катта муаммоларимиздан бири — масаланинг моҳиятини аниқ тушуниб етмаслик

Олимпик — Бухоро ўйини Тошкентга кўчирилгани борасида хабар чиқди. Изоҳларда Олимпикни қўллаш-бошланди қабилидаги гап-сўзлар бошланди.

Бизнинг энг катта муаммоларимиздан бири — масаланинг моҳиятини аниқ тушуниб етмаслик. Аслида Бухоро стадиони футбол учрашувларини қачондан бошлаб қабул қилиши асосий савол ҳисобланади. Тўлиқ 2020 йил давомида бухоролик футбол мухлислари ўз ареналарида ўйин кўриш имконига эга бўлишмади. Клуб уй учрашувларини Муборакда ўтказди.

Шу йил январида Бухоро клуби стадион 1 апрелга тайёр бўлиши борасида хат берди. Бугун 31 март, бироқ стадион катта эҳтимол билан I давра якунига қадар ҳам шай бўлмайди. Ғиждувондаги стадион таъмири қачон якунига етиши борасида бизда аниқ маълумот мавжуд эмас. Ваҳоланки, УзРепорт билан ҳамкорликда Бухородан ҳам телетрансляцияни амалга ошириш устида ишлаётгандик.

Олимпик клуби икки давра учрашувлари мезбонлигини алмашишга рози бўлиб, қайсидир маънода Бухорога ёрдам берди. Аммо ЎзПФЛ 6 апрель санасига қадар Бухоро стадион масаласини ҳал қилмаса, унинг кейинги учрашувларини қайтармаслик шарти билан меҳмон жамоалар стадионларига кўчиради.

Бухоро футбол клуби 2020 йилдан қолиб келаётган қарзларини ҳозирга қадар тўлиқ бартараф этмаганилигида ҳам ЎзПФЛ ёки Олимпикнинг айби йўқ. Клуб ўз ички муаммоларини тўла ҳал этиб олиши шарт. Аслида эса клуб 1 мартга қадар қарздорликдан тўлиқ қутилиши қўмита томонидан белгилаб қўйилганди. Аммо кўряпсизки, бу муддат ҳам ўтиб улгурган.

 

https://t.me/diyorimamkhodjaev

Дўстларингизга билан баҳам кўринг