🇺🇿Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Ироққа ютқазиб қўйди (+видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоасидан бошқача ўйин кутган эдик. Ўртоқлик учрашуви эса кўнгилни хиро қилувчи натижа билан якунланди.

29 март, душанба

Ўзбекистон — Ироқ 0:1

Гол: 0:1 – 56 Шерко Латиф.

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Фаррух Сайфиев (Санжар Қодирқулов, 71), Ислом Тўхтахўжаев, Азим Аҳмедов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов (Ойбек Бозоров, 61), Сардор Рашидов (Достонбек Ҳамдамов, 46), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов.

Ироқ: Жалол Ҳассан, Аҳмед Иброҳим, Али Фаёз, Сафаа Ҳади, Ҳуссайн Али (Шерко Карим Латиф, 55), Иброҳим Байиш, Ҳумам Тариқ, Башар Ресан, Амжед Атван (Муҳаммад Қосим, 55), Дургам Исмоил, Алаа Мҳави.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг