“Мусор” ташувчиликдан чемпионликкача – УФС жангчиси Жорж Сен-Пер тарихи

Канадалик аралаш жанг санъати устаси, икки карра УФС ярим ўрта вазн чемпиони Сент-Пер дунёдаги энг яхши ММА жангчиларидан бири сифатида тан олинган. 2008-2009 йилларда Сент-Пер Канадада йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди ва 2009 йилда Врестлинг Обсервер журнали томонидан йилнинг энг яхши жангчиси деб топилди.

Бугун сизга Сент-Пернинг машҳурлик даражасига етгунча дуч келган қийинчиликлари ҳақида маълумот берамиз.

Спортга кириб келгунича Жорж Сен-Пер кўплаб иш жойларини ўзгартиришга мажбур бўлади. Хусусан, у шундай эслайди:  “Мен қилган кўплаб ишлар даҳшатли даражада эди. Мен ҳип-ҳоп клубида қўриқчи бўлиб ишладим. Кўплаб жанжаллар, даҳшатли ишлар бўлган. Мен озиқ-овқат дўконида ишладим – бу ёмон эди. Университетга пул тўлаш учун мен 6 ой давомида ахлатхонада ишладим – аслида бу ёмон эмас эди. Аслида, бу ҳозирги кунгача бўлган энг қизиқарли ишлардан бири эди.  Мен баъзилар машаққатли иш деб атаган нарсаларни спорт машқларига айлантириш йўлини топдим. Мен ахлат йиғишни мусобақага айлантирдим, чунки у яхши  машқлар муҳити эди. Кучли жисмоний машқлар кунларнинг тезроқ ўтишига имкон беради. Мен учун самарадорлик бу менинг кунлик машқларимдир. Бу нафақат кучлироқ бўлишимга ёрдам беради, балки ҳамма нарсани осонлаштиради. Бу стрессга бўлган вақтинчалик мойиллигимни ғҳам енгишга ёрдам беради, ўзим хоҳламаганимда мени ҳеч ким спорт залига олиб бормасди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг