Андижонда белбоғли кураш бўйича “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди

Шу йил 27-29 март кунлари Андижон давлат тиббиёт институти спорт залида белбоғли кураш бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг 11та ҳудудидаги Олимпия захиралари коллежларининг белбоғли кураш йўналишида таҳсил олаётган жами 92 нафар спортчи-ўқувчи 9та вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро беллашишди. Чемпионатнинг биринчи кунида очилиш маросими ташкил этилди. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи икки кун давомида спортчиларнинг ҳар бир чиқишини адолатли тарзда баҳолаб боришди.

Муросасиз ўтган чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди:

-38 кг: Акбар Собиржонов (Андижон),

-42 кг: Бунёдбек Расулов (Фарғона),

-46 кг: Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона),

-50 кг: Муслимбек Ўктамжонов (Тошкент ш.),

-55 кг. Мадҳиддин Фазлиддинов (Наманган),

-60 кг. Асадбек Маматалиев (Тошкент ш.),

-65 кг: Суҳробжон Саидбеков (Сирдарё),

-71 кг: Самандар Эгамбердиев (Навоий),

+71 кг: Илёсбек Мирзаҳматов (Наманган).

Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, Наманган вилоятига 2-ўрин насиб этди. Кучли учликни Фарғона вилояти жамоаси якунлаб берди.

Мусобақа якунида, ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг