Ўзбекистон – Ироқ баҳсида қандай ҳакамлар ишлайди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди.

«Бунёдкор» стадионида ўтадиган мазкур ўртоқлик учрашуви эртага соат 18.00 да старт олади.

Миллий жамоамиз эртанги баҳсда кўк рангли либосларда майдонга тушади. Ироқ вакиллари эса яшил рангли спорт формаларда тўп суради.

Мазкур беллашувни ФИФА рефериси Нурзатбек Аскат ўғли бошчилигидаги қирғизистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Сергей Гришченко ҳамда Исмоилжам Талипжанов ёрдамлашади.

Захира ҳаками этиб ҳамюртимиз Ахрол Рисқуллаев тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси сифатида Баҳодир Қўчқоров фаолият олиб боради.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг