😡 Хабибнинг ғазабини қўзғатмаганлари маъқул (+видео)

Хабиб ва Конор тўқнашуви нимадан бошланган.

💬Албатта биринчи навбатда чемпионлик камарига энг муносиб даъвогар Хабиб бўлишига қарамай, UFC, енгил вазнда чемпионлик учун жангни Конор ва Эдди Альварез ўртасида ўтқазади. Бу Хабибни қаттиқ ранжитади.

💬Кейин эса Артём Лобов (Конорнинг дўсти ва собиқ спарринг партнёри)
интервьюларнинг бирида: Хабиб, Конорни қўрқоқ деб атади, сен бунга нима дейсан деган саволга, қўпол мисоллар келтириб “қўрқоқ” сўзи кўпроқ Хабибга мослигига ишора қилади.

💬Хабиб енгил вазндаги чемпионлик камари учун жангга тайёргарлик пайтида, мехмонхонада Лобовни учратиб қолади ва унга тарсаки туширади.

💬Бу воқеанинг эртасига Конор АҚШга учиб келади, сўнг, Хабиб ва бошқа UFC жангчилари ичида бўлган автобусга ўзининг дўстлари билан хужум қилади.

💬Ва нихоят Хабиб ва Конорнинг жанги бўлиб ўтади. Ғалабадан сўнг Хабиб, Конорнинг ассистентларидан бири бўлган Диллон Дэнисга хужум қилади, чунки у Хабиб ва унинг жамоасини доимий равишда хақорат қилган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг