Шомуродов ўрнак олсин!

Элдор Шомуродов иштирок этаётган Италия А Сериясида “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку зўр самарадорлик кўрсатмоқда. Статистик маълумотларга қараганда, бельгиялик ҳужумчининг А Серия ўйинларидаги ҳар учинчи зарбаси гол билан якунланмоқда.

Ҳозирча, Лукаку миланликлар таркибида чемпионатда 26 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди ва тўпурарлар пойгасида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдудан тўртта голга ортда қолмоқда.

27 ёшли футболчи чемпионатда жами 65 та зарба йўллади ва  ҳар 107 дақиқада биттадан гол уряпти ва “Интер”нинг голларидан 29,6 фоизи айнан Лукаку ҳисобига ёзилган.

“Женоа” ҳужучиси Элдор Шомуродов А Серияда 21 та учрашув ўтказиб, учта гол муаллифига айланди. Легионеримизга ҳам Лукакунинг йўлини берсин деймиз…

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг