Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ганаликларни ер тишлатди!(+видеошарҳ)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26 март, жума куни Ганага қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Вадим Абрамов шогирдлари олдинга ўтиб олди. Остон Ўруновнинг узатмасидан кейин Отабек Шукуров жарима майдондаги чизиғи устидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

72-дақиқада Иссаку Абдул Фатавунинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтара олмади. Бироқ майдон эгалари бунга кўп ўтмай жавоб қайтарди: Жалолиддин Машарипов ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва рақиб дарвозабони устидан ошириб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Қайд этиш жоиз, Гана терма жамоаси бу ўйинда асосий таркиб билан эмас, захира жамоаси билан ҳаракат қилди.

Вадим Абрамов шогирдлари 29 март куни Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви

26 март, жума

Ўзбекистон — Гана Б 2:1
Голлар: 1:0 – 4 Шукуров, 1:1 – 72 Абдул Фатаву, 2:1 – 76 Машарипов.

Ўзбекистон: Жавоҳир Илёсов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Фаррух Сайфиев (Мурод Холмуҳаммедов, 83), Анзур Исмоилов, Азим Аҳмедов, Одилжон Ҳамробеков (Ислом Тўхтахўжаев, 88), Отабек Шукуров, Остон Ўрунов (Жавоҳир Сиддиқов, 69), Жалолиддин Машарипов (Ҳожимат Эркинов, 87), Сардор Рашидов (Ойбек Бозоров, 59), Элдор Шомуродов (Игор Сергеев, 84).

Гана Б: Жозеф Аддо, Йиадом Конадоу, Кристофер Неттей, Муҳаммад ал-Ҳассан, Диавусие Тэйлор (Даниэль Африе Куае, 63), Моро Салифу, Мичел Отоу (Персиус Боа, 82), Рашид Нортей (Агеним Боатенг, 65), Самюэль Аббей Куае, Кваме Пепраҳ, Иссаку Абдул Фатаву.

Огоҳлантириш: Аббей Куае (56).

Дўстларингизга билан баҳам кўринг