Бир неча ойдан сўнг, узоқдан буён бўлиши кутилаётган бу жанг кутилмаганда бекор бўлди. Бунга сабаб нима?

⚡️ Бир неча ойдан сўнг, узоқдан буён бўлиши кутилаётган бу жанг кутилмаганда бекор бўлди.

Мухлисларга Майк Тайсон ва Эвандер Холифилдга қарши жангнинг 3-қисмини кўриш насиб этмайдиганга ўхшайди.

Холифилд жамоасининг расмий баёнотига кўра, бир неча ой давом этган музокаралар натижа бермади. Томонлар 29-майда, Майамидаги Hard Rock Stadium да бўладиган жангни мухокама қилишаётган эди, “Темир” Майкга шунчаки рингда кўриниш бериши учунгина 25 000 000 $ миқдоридаги кафолатланган хақ таклиф қилинаётган эди.

Холифилд жамоасининг сўзларига қараганда, битимга келиш “муқаррар” эди – бироқ, Тайсоннинг жамоаси барча таклифларни рад этди:

💬 “Биз, бу иш келишилган, деб хисоблаётган эдик – аммо, барчаси бекор бўлди, Тайсоннинг жамоаси хамма таклифларни рад этди. Шу пайтгача, бизда, бу келишув ижобий хал бўлишига умид бор эди, лекин, бўлиб ўтган вазиятга назар солсак, вақтни зое сарфлаган эканмиз”.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг