Ўзбекистон аёллар ўртасидаги U20 Осиё кубоги-2022 баҳсларига мезбонлик қилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги U20 Осиё кубоги финал босқичини юртимиз майдонларида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллаган эди.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб борди ва чемпионатнинг расмий мезбони бугун эълон қилди.

Аёллар футболи бўйича ОФК қўмитасининг қарорига кўра U20 Осиё кубоги-2022 беллашувлари Ўзбекистон майдонларида ўтказилади. Мазкур чемпионат баҳслари 2022 йил 4-17 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, мазкур чемпионатда юқори уч ўринни эгаллаган терма жамоалар 2022 йилги U20 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг