Самбо. Жаҳон кубогининг биринчи кунида 1 та олтин ва 3 та кумуш!

Хабар бериб ўтганимиздек, Россия пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича “Мемориал Харлампиев” номли жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.
Бугун мусобақанинг биринчи кун баҳслари ташкил этилди ва унда ўзбекистонлик тўрт спортчи шоҳсупага кўтарилди.

Кун якунига кўра, жанговар самбочимиз Баҳодир Бакиев (-58 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Хомиджон Мўминов (спортча самбо, -64 кг), Дилшод Чориев (спортча самбо, -98 кг) ва Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо, +98 кг) финалгача етиб бориб, кумуш медалга эга чиқишди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақада иштирок этиш учун имконият яратиб берган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, шунингдек терма жамоа либослари масаласида ўз ёрдамини аямаган Ўзбекистон ММА ассоциациясига миннатдорчилик билдиради.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг