УЕФА’да катта ўзгариш бўлиши кутилмоқда!

Европа футбол иттифоқи (УЕФА) 2011-12 йилги мавсумдан буён амалда бўлиб келаётган Молиявий фэйр-плей қоидаларини бекор қилиши кутилмоқда.

Ишончли инсайдерлар берган хабарга кўра, УЕФА президенти Александер Чеферин эртага бу ҳақда расмий баёнот бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Молиявий фэйр-плей еврокубокларда иштирок этадиган жамоаларнинг ишлаб топган пулидан ошиб кетмаган ҳолда сарф-харажат қилишини талаб қиларди. Ўтган мавсумда Манчестер Сити клуби УЕФА қарори билан мусобақалардан четлатилган, кейинроқ эса САS қарори билан Манчестер жамоасига қўлланилган ушбу дисквалификация бекор қилинганди.

Бу қоида бўйича кўплаб жамоалар жазоланган, аммо уларнинг аксари жарималар ва футболчилар заявкасида чекловлар билан чекланган.

P.S. Суратда ПСЖ президенти Носир ал-Халайфий 😉

Дўстларингизга билан баҳам кўринг