Хушхабар! Хамзат қайтмоқда!

UFC жангчиси Хамзат Чимаев тез орада октагонга қайтишини маълум қилди.
Бу ҳақида у ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида хабар берди.

“Хушхабар! Мен ҳаммани додини бериш учун ҳам қайтаяпман”, — дея сурат остида изоҳ ёзиб қолдирган Чимаев.

Хамзатнинг қайтиши ҳақида унинг менежери Али Абдел-Азиз ҳам ўз “Инстаграм” саҳифасида хабар ёзган: “Тез орада”.

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаевда коронавирус аниқланганидан сўнг унинг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келганди. Шундан сўнг асли чеченистонлик жангчи фаолиятини якунлашини айтган эди. Лекин шахсан Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров Чимаевни Грознийга таклиф қилиб, унинг саломатлиги ҳақида қайғурганди. Айнан Рамзан Хамзатнинг қайтишига сабаб бўлмоқда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг