ҚАРШИДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА “ОЛИМПИЯ ЧЎҚҚИЛАРИ ” ЧЕМПИОНАТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Кеча 23 март куни Қарши олимпия захиралари коллежида 2004-2005 ҳамда 2006 йилларда туғилган ва олимпия захиралари коллежларида таҳсил олаётган ўғил болалар ва қизлар ўртасида волейбол бўйича “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати старт олди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё вилоятларидан ташриф буюрган ўғил болалардан иборат 7 та жамоа беллашишаётган бўлишса, қизлар ўртасида 4та жамоа (Андижон, Наманган, Сирдарё, Хоразм) ғолиблик учун иштирок этишмоқда.


Кеча шунингдек, “Олимпия чўққилари” дан жой олган мазкур чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди.
Беллашувлар 26 мартга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Дўстларингизга билан баҳам кўринг