Ўзбекистон – Гана ўртоқлик ўйини чипталари эртага сотувга чиқади. Чипталарнинг нархи қанча?

Хабарингиз бор, 26 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманган шаҳрида Гана терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин “Марказий” стадионида соат 18:00да бошланади.
Ўзбекистон – Гана терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳси учун чипталар эртага, яъни, 24 мартдан бошлаб, Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ стадиони кассаларида сотувга чиқади. Чипталар нархи 20 минг сўм этиб белгиланган.
Терма жамоамиз ўз тарихида илк марта Наманганда ўйин ўтказмоқда. Мазкур учрашувда бош жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлинг, азиз ва қадрли мухлислар!

Дўстларингизга билан баҳам кўринг