Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентда ўтадиган бокс оқшомидаги рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Ҳумо Аренада ташкил этиладиган бокс кечасида рингга чиқадиган рақиби маълум бўлди. Шу куни Шаҳрамга мексикалик боксчи Патрисио Лопес Морено (28-4, 20 КО) рақиблик қилади. Жанг WBA International чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

Олдинроқ, Ғиёсов Иса Чаниевга (14-3, 6 КО) қарши рингга кўтарилмаслиги ҳақида маълум қилганди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг