Путиннинг яна бир махфий сири очилди: Роман Абрамович “Челси”ни Путинни топшириғига асосан сотиб олганми?

Англия «Челси» кулуби эгаси Роман Абрамович “Путиннинг одамлари” номида нашр этилган китобдан норози бўлмоқда. Китобда Абрамович  «Челси» ни сотиб олиш тарихи Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан тузилган битим сифатида тасвирланган.

«Челси» Абрамович адвокатларининг ношир ва китоб муаллифи Кетрин Белтонга қарши судга оид баёноти матнини эълон қилди.

«Суд жараёни HarperCollins томонидан нашр этилган «Путиннинг одамлари »китобида бизнинг мижозимизга қарши қилинган кўплаб ёлғон ва туҳматли баёнотлар билан боғлиқ.

Китобда бизнинг мижозимиз коррупциявий ҳаракатларга алоқадор бўлганлиги ва мижозимизнинг «Челси» футбол клубини сотиб олганлиги тўғрисида ёлғон даъволар мавжуд. Бундай айбловлар мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас ва ҳеч қандай асосга эга эмас “, – дейилади Абрамович манфаатларини ҳимоя қилувчи Harbottle & Lewis юридик ташкилотининг баёнотида.

Шунингдек, россиялик тадбиркорнинг шахсий баёнотидаги сўзлар келтирилган.

«Китобда мен ҳақимда, шунингдек, «Челси »футбол клубини сотиб олишимдаги фаолиятим каби бир қанча ёлғон ва туҳматли баёнотлар мавжуд. Бу қарорни қабул қилиш осон эмас эди. Менинг мақсадим суд жараёнидан қочиш эди ва юристларим тинч йўл билан эчим топиш учун ноширлар билан боғланишди.

Аммо, ушбу китобдаги ёлғон айбловлар нафақат менинг шахсий обрўимга, балки «Челси» футбол клуби фаолиятига ҳам зарарли таъсир кўрсатиши аниқ бўлди. Биз ноширга китобда менга нисбатан турли хил ёлғон даъволарга оид батафсил маълумотларни, шу жумладан аввалги суд жараёнларида Англия Олий судида ёлғон деб топилган даъволарнинг такрорланишини ҳам тақдим этдик.

Афсуски, ушбу музокаралар натижа бермади ва ношир китобдаги бирорта нотўғри сўзларни тузатмади. Умид қиламанки, бугунги баёнот нафақат менинг номимга қўйилган сохта айбловларни рад этади, балки «Челси» нинг Буюк Британиядаги ижобий ўрнини яхшилайди “, – деди Абрамович.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг