Олимпиада ва жаҳон чемпиони Иштван Ковач AIBA бош котиби этиб тайинланди

Бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари чемпиони, венгриялик Иштван Ковач AIBA бош котиби этиб тайинланди, дея хабар қилмоқда AIBA расмий сайти.

22 март куни AIBA директорлар кенгашининг видеоконференциясида мана шундай қарорга келинди.

“Билдирилган AIBA директорлар кенгаши томонидан билдирилган ишонч учун миннатдорман. Мен учун бокс ҳавоси билан яшайдиган Умар Кремлёв бошчилигидаги Халқаро бокс ассоциациясида фаолият олиб бориш шараф ва ўз навбатида катта масъулият ҳам демакдир.

Мен бокс манфаати йўлида максимал равишда ҳаракат қиламан. Ишончим комилки, AIBAни янги даражага олиб чиқа оламиз”, – деди Ковач.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Дўстларингизга билан баҳам кўринг