Майк Тайсон Эвандер Ҳолифилдга қарши жанг қилмайди. У 25 млн долларлик таклифни рад этди

Оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон собиқ чемпион Эвандер Ҳолифилдга қарши жанг қилишдан бош тортди.

Тайсонга Ҳолифилдга қарши учинчи жанг учун 25 миллион доллар миқдоридаги кафолатланган гонорар таклиф қилинган. Бироқ Майк бу таклифга рад жавобини берган. Бу ҳақда Ҳолифилднинг менежери Крис Лоуренс хабар қилди.

“Биз бу келишув амалга ошди деган фикрда эдик, бироқ Тайсоннинг вакиллари таклифимизни рад этганидан кейин ҳаммаси барбод бўлди. Биз шу вақтга қадар музокараларни виждонан олиб бордик, бироқ вақтни бекорга сарфлаган кўринамиз”, — дейди Лоуренс.

Тайсон ва Ҳолифилд икки бор 1996 ва 1997 йилларда ўзаро жанг қилган. Илк жангда Ҳолифилд нокаут эвазига ғалаба қозонган, иккинчи тўқнашувда эса Майк рақибининг қулоғини тишлаб олган ва дисквалификация қилинганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг