Хабиб: “Пул топишни мақсад қилганман”

LAS VEGAS, NEVADA - OCTOBER 05: UFC lightweight champion Khabib Nurmagomedov poses during a ceremonial weigh-in for UFC 229 at T-Mobile Arena on October 05, 2018 in Las Vegas, Nevada. Nurmagomedov will defend his title against Conor McGregor at UFC 229 on October 6 at T-Mobile Arena in Las Vegas. (Photo by Ethan Miller/Getty Images)

Эндиликда собиқ UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов ўзининг келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
«Бир нечта бизнес режаларим бор. Пул топишни мақсад қилганман. Оилам, болаларим ва UFC’даги ака-укаларим бор. Мен ҳаётдан завқ олишда давом этаман. Уларга қўлимдан келгунга қадар ёрдам бераман. Сизлар мени соғинишингизга йўл қўймайман», – деди Хабиб.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб UFC 254 кечасидан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилган эди. Бироқ бир неча ой давомида UFC раҳбари уни қайтаришга ҳаракат қилди. Шунча уринишларга қарамасдан доғистонлик спортчи 19 март куни камардан воз кечганини расман эълон қилди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг