“Афғон Месси”дан барча қўрқарди, аслида унақа эмасди… Муртазонинг Каталониягача бўлган саргузашти (+видео)

Муртазо Ахмади 2016 йил январда бутун дунёга танилди. 5 ёшли болакайнинг Месси исми туширилган пластилардан тайёрланган футболкасида тушган расми вирус каби тарқалди. Бу расм ОАВ томонидан жуда кўп муҳокама қилинди ва бунинг охири кумири билан учрашув билан якунланди. Муртазонинг оиласи Блеачер Репортга берган интервьюсида Қатардаги ўртоқлик ўйинига борганидан сўнг унинг даҳшатли оқибатларини сўзлаб берди: таҳдидлар, қочишлар, ўғирлаб кетишларидан қўрқув, яқинларининг душман кайфиятидан қўрқиб, Кобулга кўчиб кетгани.

“Бу оддий кунлардан бири эди. Акам мен билан жиддий суҳбат олиб борди. Уйда 10-рақамдаги футболка турганди. У менга бугундан бошлаб Муртазо Месси эканлигимни айтди. Мен хурсанд эдим. Расмга тушдим ва уни акам фейсбукка жояди. Ҳаммаси шундан бошланганди. Расм жуда тез тарқалиб кетди. “Афғон Месси”дан барча қўрқарди, аслида унақа эмасди” – дейди ҳозирда 9 ёшда бўлган Муртазо.

“Тез орада уйимиз олдига аргентиналик юлдуз томонидан юборилган почта келди. Иккита қутининг бирида ўйинчоқлар, иккинчисида доллар бор деб ўйладим. Лекин ичида тўп ва футболка бор эди. Бу энди аҳамиятга эга эмас” – деб шикоят қилади отаси Ориф. Одамлар биздан футболчи жуда кўп пул берганми деб сўрашади. Уйимиз атрофида бегона одамлар кўпайиб қолди. Бу бизни даҳшатга соларди.


Оила ҳукуматдан ёрдам сўради. Аммо рад жавобини олди. Ишлар жуда ёмон ҳолатга тушиб қолаётган бир пайтда Муртазолар оиласи Қатардаги ўйинга билет олишади. Ўша болакай Лео билан бирга майдонга чиқиб боради. Жамоа билан бирга расм тушади ва майдон марказига югуриб боради. Футболчилар унга табассум билан боқишади, ҳакам кейинчалик уни ота-онасининг ёнига кузатиб қўяди.

 

“Биз у ерга боришимиздан мақсад, Месси Муртазо учун нимадир қилади деб ўйлагандик. Аммо бу амалга ошмади”. Ориф Роналду ва суриялик қочоқ бола ҳақидаги гапларни эшитган эди. Португалиялик футболчи болакайнинг Испанияга келишига ва у ерда шароитини яхшилаб олишига ёрдам беради. Уйга қайтишимиз эса даҳшатли фильмларни ёдга соларди. Барча Месси Муртазолар оиласига ёрдам берган, лекин улар буни яширяпти деб ўйларди. Бегоналар болакайни йўлда, мактабда ушлаб олиб унга таҳдид қилишарди. Охир-оқибат бола Кобулга, амакисининг ёнига кетишга мажбур бўлади. Ота-онасидан 300 км узоқда яшашга мажбур бўлади. Муртазо бундан афсусланмайди: “Бу футболкани яна киярмидим? Албатта, ахир мен Мессини жуда ҳурмат қиламан”. Бир неча ой олдин Муртазо оиласи бағрига қайтади.

onside.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг