Ҳабиб Нурмагомедов УФС рейтингидан чиқариб юборилди

УФС промоушени 23 март, сешанба куни рейтингни янгилади.

Янгиланган рейтингдан енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони ва умумий рейтинг етакчиси Ҳабиб Нурмагомедов ўрин олмади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 2020 йилнинг октябрида Жастин Гетжига қарши жангдан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Аввалроқ УФС президенти Дейна Уайт россиялик яккакурашчи ҳақиқатда энди октагонга қайтмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа Жон Жонс УФС умумий рейтинги етакчисига айланди. Рейтингдаги қолган яккакурашчилар ҳам бир поғонадан юқорилаган. Енгил вазн тоифасининг яна бир вакили Конор Макгрегор эса топ-15 лик рейтингга қайтди.

Шунингдек, Нурмагомедов эгалик қилган енгил вазн дивизиони чемпионлик камари ҳам эгасиз қолди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг