«Нефтчи» «Олимпик» учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Про-лига баҳсларига старт берилди. Аҳамиятлиси, дастлабки ўйинда МОҚ қошида ташкил этилган «Олимпик» жамоаси сафарда Фарғонанинг «Нефтчи» клубига қарши баҳс олиб борди.

«Истиқлол» стадионида кечган баҳсда жамоамиз Ўзбекистоннинг номдор жамоасига қарши муносиб баҳс олиб борди. Шиддатли курашлар остидаги баҳсда Темур Кападзе шогирдлари 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди. Шу тариқа, олимпиячилар дебют ўйинини сафарда қўлга киритилган 1 очко билан якунлади.

Про лига. 1-тур. 22 март, душанба
«Нефтчи» – «Олимпик» 0:0
«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7.Собит Синдаров (14.Шерзод Каримов, 69), 17.Абдуллоҳ Олимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич, 71.Руслан Розиев (10.Сардор Абдунабиев, 59), 91.Марко Обрадович (11.Иззатулло Абдуллаев, 78), 99.Улуғбек Хошимов.
«Олимпик»: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Eлдорбек Бегимов, 6.Беҳзод Шамсиев, 9.Темур Мамасиддиқов, 10.Фарруҳбек Мухторов (15.Диёр Рамазонов, 79), 11.Отабек Жўрақўзиев (77.Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 90), 17.Жалолиддин Содиқов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Абдурауф Бўриев (27.Жавоҳир Абдуалимов, 56), 37.Алишер Одилов.
Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов 27,Аъзам Алиев 77, Сардор Абдунабиев 90 – Абдурауф Бўриев 30.

Маълумот учун, «Олимпик» футбол клуби бу йилги мавсумдан жорий этилди ва бу ўзбек футболида янги лойиҳа бўлиб, асосий мақсад Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олишга қаратилган. Жамоа аъзолари ҳам шу ёш тоифасига мансуб ўйинчилардир. Мақсад – Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олиш.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг