Муроджон Аҳмадалиевдан Ҳасанбой Дўстматовгача. Ҳумо Аренада бўлиб ўтадиган катта бокс оқшоми чипталари нархи Хуршид Расулов, Озода Нурсаидова ва бошқа санъаткорларнинг концертлари чипталаридан қиммат бўлиб кетди!

Муроджон Аҳмадалиевдан Ҳасанбой Дўстматовгача. Ҳумо Аренада бўлиб ўтадиган катта бокс оқшоми чипталари нархи маълум бўлди

Тошкентдаги Ҳумо Аренаъда 3 апрель, шанба куни катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Унда бир қатор ўзбекистонлик машҳур боксчилар профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказади. Мусобақанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида ВБА ва ИБФ камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) ва япониялик Рёсуке Иваса (27-3, 17 КО) иштирокида бўлиб ўтади.

Қизиқарли: Жаҳон футболидан ғирт ўзбекча янгилик: Тотти хотинига қасдма-қасд қилиб уйида эчки боқаяпти!

3 апрель куни соат 18:00 бошланадиган бокс кечасининг чипталари iTicket.uz сайтида сотувга чиқди. Энг арзон чипталар нархи 50 минг сўмни ташкил қилади. Нархлар 550 минг сўмга қадар ошиб боради. iTicket.uz’га қарайдиган бўлсак мазкур  катта бокс оқшоми чипталари нархи Хуршид Расулов (80 мингдан 250 минггача), Озода Нурсаидова (20 мингдан 300 минггача) ва бошқа санъаткорларнинг концертлари чипталаридан қиммат бўлиб кетганини кўришмиз мумкин!

Шунингдек, мазкур бокс кечасида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўстматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзахалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов каби номдор ўзбекистонлик боксчилар жанг ўтказади.

Трендаги хабар: Роналдиньонинг сирли тарихи фош бўлди: Қўш хотинлик, отаси Роналдиньо эканлиги тан олмайдиган Бразилияда порлаётган ўғли, “кўча қизлари”га ўз аёлини алиштириши ва бугунги тавбаси!…(+фото)

Дўстларингизга билан баҳам кўринг