Хабиб Нурмагомедов: “UFC’да фақат пул учун жанглар ташкил этиладиган бўлиб қолди, менга эса пул аҳамиятсиз…”

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов жанглардан завқ олишни тўхтатгани учун фаолиятини якунлади.
«Сен бақувват ва вазннинг энг кучли жангчиси бўлиб турганингда кетиш жуда ҳам қийин бўлади. Мен энг катта гонорарни олардим, шунинг учун ҳам йўқ деб айтишим қийин бўлди. Бироқ тўхташ вақти келганини тушундим. Бу спортда нималарга қодир эканлигимни барчага исботлаб қўйдим. Камарни қўлга киритдим ва уч бор ҳимоя қилдим. Нега кетдим? UFC’да фақат пул учун жанглар ташкил этиладиган бўлиб қолди, менга эса пул аҳамиятсиз»,-деди Хабиб.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг