Биз кутган Нефтчи бу эмас!

Йиллик сметаси 25 милярд, мураббий ойлиги 50милион сўм, ўйинчиларни ойлик маоши 15 милион сўм. 30минг$ кўтарма пул бериладигон Нефтчи бу эмас.
Йигирма яшар болаларни олдида нима қилишини билмай қолган жамоа Нефтчи эмас.
Тўрт ойдан бери суперлигага чиқиш учун таёргарлик қилган Нефтчи бу эмас.
Орқасидаги суперлигани кутётган минглаб мухлисларни ўйлаётган Нефтчи бу эмас.
Нефтчини тарихини тушинадигон Нефтчи бу эмас.
Беш карра Ўзбекистан чемпиони рақиб ким бўлишдан қатий назар хаммани ютадигон Нефтчи бу эмас.
Ишоноринг ютмаганига эмас, футбол ўйнамагани, ёш болачаларга қарши бизни тилда опитний деган қарияларимиз хечнима қилолмагани мени чуқур ўйлантириб қўйди. Аслида 18 ёшли болалар ким? Нефтчини қария ўйинчиларими?
Сиз мени хозир роса танқид қиласиз лекин шу ўйин билан суперлигага чиқоламизми? Рақиблар Бухоро, Диномо, Истиклол, президентимиз этироф этган Арал бугун нималарга қодирлигини кўрсатган Олимпик бўлган бир вақтда.
Яна пролигада қолиб кетсак суперлигани кутгани тоқатимиз етадими? Илтимос холис болайлик.
Козимбек Исмоилов, Абдурахим Аламов ака сизлар мендан хафа бўлишларинг мумкин битта ўйиндан фожеа ясаябди деб, лекин мени тўгри тушунинглар олдинги йил бизни суперлигадан ўша бита мағлубят ажратиб қолди.Яна мен шуни биламан сизлар мураббийни эмас футболчиларни эмас Нефтчини хакикий жонкуяр мухлисларисиз
Тўрт йилдан бери суперлигани кутябмиз, Нефтчи:Пахтакор, Нефтчи:Навбахор, ўйинларини жуда согиндик. Хаттоки Наманганлик мухлислар хам Навбахор:Нефтчи учрашувини согинди.Нефтчини жойи пролигада эмас.
Росса ишонган эдик биринчи турдан суперлигага ким чиқишга хақлигини кўрсатади деб. Афсус афсус!!!
Мен чуқур ўйладим ёзайми ёзмайми кўпчиликни хафа қилиб қўймайманми деб, лекин Нефтчига бўлган хурмат ёзишга мажбур қилди. УЗУР!!!!

Элёр Тургунов

Дўстларингизга билан баҳам кўринг