Роналдиньонинг видолашув мактуби: “Худойим, менга берган ҳаётинг учун раҳмат…”

Бир кам дунё дейишлари бежизга эмас. Қанчалик буюк шахс бўлсанг армон ва камчиликларинг ҳам буюк бўлади, деган гап бежизга эмас.

Барчамиз севган, футбол феномени бўлган Раналдиньо 37 ёшида ўз  каръерасини якунлади ва ўзининг инстаграм саҳифасида юракларни ларзага солувчи нома билан мухлислари билан видолашганини яна бир эслаймиз.

Худойим, менга берган ҳаётинг учун раҳмат. Оилам, дўстларим ва менинг ягона касбим учун ташаккур. Деярли 30 йилдан сўнг, мен амалга оширилган асосий орзуим билан хайрлашаман. 20 йил давомида мен дунёдаги энг севган ишимни профессионал тарзда бажардим. Тайёргарлик учун яна 10 йил вақтим кетди.

Мен бир умр болаликдаги орзуимда яшадим. Сафарлар, ютуқлар, ютқазишлар, дуранглар, миллий мадҳиялар, стадионга кириш жойлари, кийиниш хоналари, трибуналар, барча этикларим, яхши ва ёмон комбинациялар, шахсий мукофотларим, мен ўйнаган юлдузлар. Ажойиб эди! Буларнинг барчаси йўлида отам ва қолган оила аъзоларим мени қўллаб-қувватлашди. Уларнинг жамоавий ҳаракатлари жуда чиройли ҳикояга айланди.

Биласизми, мен камтарин одамман ва кўп гапиришни ёқтирмайман, лекин барчангизга чин юракдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мураббийлар, футбол уюшмалари вакиллари, менинг ва бошқа клубларнинг мухлислари, автобус ҳайдовчилари, формалар менежерлари, балбойлар, ҳакамлар ва журналистлар. Раҳмат сизга. Сизсиз буларнинг ҳеч бири содир бўлмас эди.

Март ойида хайрлашув ўйини тафсилотларини эълон қиламан. Мени узоқ вақт давомида илҳомлантирганингиз учун ташаккур! Яхши хабарларингиз учун барчангизга ташаккур! Мен сизларни қучоқлаб қоламан. Ушбу спортни ҳаётим ва ишимга айлантирганимдан жуда хурсандман “.

Роналдиньо

Мавзуга доир: Роналдиньонинг сирли тарихи фош бўлди: Қўш хотинлик, отаси Роналдиньо эканлиги тан олмайдиган Бразилияда порлаётган ўғли, “кўча қизлари”га ўз аёлини алиштириши ва бугунги тавбаси!…(+фото)

Мавзуга доир: ФУТБОЛ АФСУНГАРИ КИМ? (видео)

Дўстларингизга билан баҳам кўринг