Москва шаҳрида камар учун кечган жангда ўзбекистонлик боксчи мағлуб бўлди

Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Азизбек Абдуғофуров (13-1, 5 КО) супер ўрта вазн тоифаси WBC Silver камари ҳимояси учун навбатдаги жангини ўтказди.

Ўзбекистонлик боксчига россиялик Павел Силягин (7-0, 4 КО) рақиб бўлди. Камар учун кечган жанг Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтди.

Жанг 12 раунд давом этди ва унда россиялик боксчи катта устунликка эга бўлди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Силягинни ғолиб деб топди. Шу тариқа фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган Абдуғофуров WBC Silver камарини бой берди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг