Роналду ҳақида ҳеч қаерда айтилмаган 5та факт!

Криштиану Роналду ХХI асрнинг энг яхши футболчиларидан бирилиги шубҳасиз! Бугунги кунда футбол мухлислари икки кутбга: Роналду ва Месси томонга ажралган. Кириштиананинг мухлислари унинг нафақат ўйиндаги, балки шахсий ҳаётидаги воқеаларга ҳам қизиқишади.! Кришнинг хайрия ишларига кўп пул сарфлаётгани, унинг уч фарзанди суррогат она (фақат бола туғиб берадиган аёл шунақа аталади. Одатда суррогат оналар туғиши чекланган ёки туғмайдиган аёллар учун фарзанд туғиб беради. Бу жараён юқори технологялар ёрдамида амала оширилади) томонидан дунёга келгани, у тарихдаги энг машҳур спортчи эканлиги ҳақида кўп ва ҳўп эшитган бўлсангиз керак. Аммо ушбу мақолада Криштиану ҳақида сиз эшитмаган 5 та фактни айтиб ўтамиз!

1. Жанжалкашлик ва тўпалончилик

Эҳтимол, бу ҳақиқатдан сизни ажаблантирмаслиги мумкин, аммо биз бунга эътибосиз бўлиб ўтиб кетолмадик.  Болалигида Роналду ҳақиқатан ҳам жуда жанжалкаш ва урушқоқ бола бўлган. Ўқитувчи унинг тез гапириши ва хулқи ҳақида ёмон гапирганида Криш жуда ғазабланади ва  бутун синф ўқитувчининг ҳазилидан кулаётганини кўриб, 12 ёшли Криштиану ўқитувчига стул улоқтирган. Воқеада ҳеч ким жисмонан жабрланмаган. Аммо, бу воқеа дан сўнг Роналду мактабдан ҳайдалган.

2. Қўл синдириш воқеаси

Ушбу воқеага унча узоқ бўлмади.  2013 йил ёзида «Реал» – «Борнмут» учрашуви бўлиб ўтди. Жарима зарбасини тепган Роналду тўпни ақл бовар қилмайдиган куч билан зарба бериб, шунчаки трибунага учириб юборган . Натижада, тўп 11 ёшли болага қараб тўғри йўналган. Бола эса юзини тўсган. Акс ҳолда тўп уни башарасини бузиб қўйиши ҳеч гап эмас эди. Шундай қилиб боланинг кўли синган.

3. Тезлик

Ҳеч кимга сир эмаски, Криш ўз танасини, яъни жисмоний тайёргарлигини кузатишда ниҳоятда эҳтиёткор ва шижоатли. Роналдунинг танаси атиги 10% ёг ʼ! Тасаввур қилинг, шунчаки мускуллар тоғи! Португалияликлар ниҳоятда тез югуради.

4. Татуировкалар

Кўпгина спортчилар бирор нарса шарафига ўзлари учун татуировка қилишади ёки шунга ўхшаш нарсалар. Аммо Роналду эмас! Футболчининг ўзи эълон қилганидек, у учун бу принтсипиал масаладир. Ҳамма нарса Криш қон донори эканлиги билан изоҳланади. Танада татиуровкалар бўлса донор бўла олмайди.

5. Энг яхши дўст

Ушбу воқеа Роналдунинг энг яхши болаликдаги дўсти Алберт Фантрау топилмагунча ҳеч қаэрда маълум қилинмаган. Улар Португалиянинг «Насионал» футбол клубида бирга ўйнашган. Бир куни ФС Спортинг скаут-агентлари келиб, бирдан иккита ўйинчини текшириб кўришди, лекин биттасини олишлари мумкин эди. Иккала футболчи ҳам тенг шартларда ўйнашди, гол уришди.  Фантрау Криш бунга кўпроқ лойиқ эканлигини айтиб ўтишга қарор қилди. Натижада, Албертнинг карераси сўнди.

Алберт Фантрау ниҳоятда олижаноблик қилди ва профессионал футболчига айланмади, аммо бунинг учун у мукофотланди – Криштиану энг яқин дўстига ҳашаматли уй совға қилди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг