Флойд Мейвезер: “Оддий жанг орқали мен 50 млн доллар ишлаб олишга қодирман…”

Флойд Мейвезер бокс ва бизнес ҳақида

“Ҳозир бирор боксчи билан жанг қилиб, ўзим учун 35 млн долларни кафолатлашим мумкин. Оддий жанг орқали мен 50 млн доллар ишлаб олишга қодирман.

Ёки Логан Пол билан кўнгилхушлик қилиб 100 млн доллар ёки ундан кўп топиш ҳам мумкин. Мен кўнгилхушлик қилиш ва роҳатланишни истайман. Аммо буларнинг бари менинг 12 раунд давомида жанг қилишни хоҳламаслигимни англатмайди.

Бизнинг Пол билан кўргазмали жангимиз 6 раунддан иборат бўлади. Бу одамлар учун қизиқ ва уларга ёқади деб ўйлайман.

12 раунд учун 35 млн ёки 6 раунд учун 100 млн доллар. Ўртадаги фарқ катта”, — дейди Флойд Мейвезер.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезернинг YouTube блогер Логан Полга қарши жанги 20 февралда ўтиши керак эди. Бироқ пандемия сабаб жанг номаълум муддатга қолдирилган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг