Жошуа ва Фьюрининг жангдан қанча гонорар олишлари маълум

WBC`нинг амалдаги чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа ўртасидаги икки жангда гонорар қандай тақсимланиши маълум бўлди.
“Биринчи жангда боксчилар тенг миқдорда, иккинчи жангда эса биринчи учрашув ғолиби умумий ҳисобнинг 60 фоизини олади”,-деб хабар беради ESPN.

Аввалроқ биринчи жанг учун Фьюри ва Жошуанинг ҳар бири 100 миллион фунт (тахминан 116 миллион евро) олишлари ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги биринчи баҳс бирлаштирувчи жангга айланади, иккинчи жангда мағлуб бўлган киши реванш олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Профессионал боксда Фьюри ҳисобида 31 жангдан сўнг 30 ғалаба (21 нокаут) ва битта дуранг бор. Жошуада эса 24 жангда 23 ғалаба (21 нокаут) ва битта мағлубият мавжуд.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг