Наманган вилояти ҳокими: Қачонгача “Навбаҳор” ютқазиб қўйса, мотам тутиб юрамиз

Кеча Наманган шаҳрида жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида аралаш жанг санъатлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу турнир аввалида сўз олган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов қуйидаги фикрларни билдирди:

“Аввало, барчангизни кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Бу каби мусобақалар насиб этса, келгусида кўп бор ташкил этилади. Биз Муроджон (Хонтўраев) билан Наманганни ММА спортининг марказига айлантириш борасида гаплашиб олдик.

Қачонгача “Навбаҳор” ютқазса, мотам тутиб юрамиз?! Вилоятимизда аралаш жанг санъатлари спорт тури ривожи учун керакли шароитларни ярата оламиз. Бир қатор тадбиркорлар шахсан ўзимга спорт мажмуалари барпо этиш таклифи билан мурожаат этганди. Энди бу масалага жиддий эътибор қаратамиз”, – деди вилоят ҳокими.

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг