Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги бокс оқшомида кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди

Проф бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Ҳумо Аренаъда ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.

Рио—2016 Олимпиадаси совриндорига россиялик боксчи Иса Чаниев (14-3, 6 КО) рақиб бўлади. Унда Ғиёсов ВБА Интернатионал камарини ҳимоя қилади.

2015 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритаётган Чаниев 2016 йилда ўзбекистонлик боксчи Шерзод Мамажоновни нокаутга учратганди.

Мазкур бокс кечасининг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда ВБА ва ИБФ камарларини ҳимоя қилади.

Ғиёсов сўнгги жангини 2020 йилнинг августида Уистон Кампосга қарши ўтказган ва уни учинчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг